Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Аҳмад Яссавий” маҳалласидаги йўллар қониқарсиз аҳволда экани ва бу ҳолат маҳаллада яшовчи аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли маълумот етказилган бўлиб, ҳозирда йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари белгиланган режа асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати