Расмий муносабат

Яшнобод туманидаги Боткина кўчаси 5-уй манзилида жойлашган болалар майдончасида тозаликка оид муаммо юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат туман ҳокимлиги эътиборига олинди.

Мазкур ҳолат Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан зудлик билан бартараф этилди. Майдонча тозаланиб, чиқиндилар махсус техника ёрдамида олиб чиқилди. Ҳозирда ҳудуд санитария ҳолати доимий назоратга олинган.

Фуқароларимиздан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат эътиборда ва жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Яшнобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати