Ижтимоий тармоқларда “Содиқ Азимов” кўчасида кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари тунги соатларда ҳам давом этаётганидан аҳоли ўз норозилигини билдириб мутасаддиларга мурожаат йўллаган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимияти мутасаддилари “TRAINING PROJECT” МЧЖ қурилиш компанияси вакиллари билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритдилар. Айни дамда аҳолининг норозилигига сабаб бўлган ҳолат бартараф этилди.
