Nuz.uz телеграмм каналида Яшнобод тумани, М.Ашрафий кўчаси, 1-проезд, 69Б – уйда жойлашган “SANVIKT” Ногирон болалар бадиий марказининг солиқ идораси билан боғлиқ масаласи борасида мақола жойлаштирилган эди.
Тошкент шаҳар ва Туман 4-сектор ҳамда Яшнобод туман ҳокимияти мутасадди раҳбарлари томонидан мақолада қайд этиб ўтилган масалалар юзасидан «SANVIKT» ХК га бориб, ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди:
Корхона Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, М.Ашрафий кўчаси, 1-проезд, 69Б-уйда 2371 кв.м ер майдонига, 510,67 кв.мли турар жойга эгалик қилади (балансда сақлайди).
Корхона томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод туманига 2023 йил учун жорий йилнинг 18 январь куни юридик шаслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи жорий тўлов маълумотномаси тақдим этилиши натижасида йиллик 40.6 млн сум (чораклик 10,2 млн.сўм ) ер солиғи, 19.1 млн сўм (чораклик 4.8 млн.сўм) мол-мулк солиғи ҳисобланган ва белгиланган тартибда мажбурий ундирувга қаратилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат туман ДСИ томонидан назоратга олинган.
