Жорий йилнинг 25 июл санасида «Renessans» телеканали «Овоза» информацион теледастурида Яшнабод тумани, «Маърифат» маҳалласи ҳудудидаги болалар майдончасининг қаровсиз ва ташландиқ ҳолатга келиб қолгани ҳақида видеолавҳа эфирга узатилган.
Ҳолатни ўрганиб қуйидагиларни маълум қиламиз:
Мазкур муаммо мутасаддилар томонидан зудлик билан бартараф этилди. Ҳудудда тозалаш ишлари олиб борилиб чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.