Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани ҳокимияти ёнгинасида жойлашган 55-сонли болалар боғчасида иситиш тизими умуман ишламаётгани, хоналар совуқлиги сабаб болалар касал бўлиб қолаётганлиги хақида хабарлар тарқалган эди
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувоҳиқ 2023-йилнинг ноябр ойидан бошлаб «ҲУДУДГАЗТАъМИНОТ» АЖнинг ҳисоб рақамларига ўзгартириш киритилди.
Амалдаги шартномада томонларнинг ҳисоб рақами ўзгартириш киритилган ҳолда, шартномага қўшимча келишув киритилишини талаб этади.
Қўшимча келишув имзолаш, invoice.uzasbo.uz платформасида олиб борилган профилактик ишлари олиб борилиши сабабли 2023-йил ноябр ойида табиий газдан фойдаланиш учун тўлов жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 15-30 да амалга оширилган.
Ҳозирги пайтга келиб бўлинма техник ҳодимлари томонидан 55-Мактабгача таълим ташкилотини Иссиқлик таъминотига улаш ишлари тўлиқ якунланиб жорий йилнинг 16 ноябр куни иссиклик тизими тўлиқ таъминланди.