Жорий йилнинг 10 июль санасида «Кушербаевга мурожаат» телеграм каналига Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Бойқўрғон» МФЙ Мавлоно Риёзий 2
кўчасида яшовчи фуқаро томонидан юборилган мурожаат жойланган. Мурожаатда фуқаро «GOLDEN HOUSE» томонидан қурилган кўп қаватли уйлардан бирида яшаб келаётгани ҳамда унинг уйидан тахминан 10 метр узоқликда яна бир қурилиш ташкилоти томонидан олти ҳамда тўққиз қаватли уйлар барпо этишни режалаштирилгани ва ушбу қурилиш қайси қонуний ҳужжат асосида амалга оширилишига аниқлик киритишни сўраган.
Ҳолатни ўрганиб қуйидагиларни маълум қиламиз:
Тошкент шаҳар ҳудудий архитектура – шаҳарсозлик кенгаши йиғилиши раиси С.Toхтаевнинг 2023 йил 13 январдаги 2-08-сон баёнига асосан Яшнобод тумани кадастр филиали томонидан инобатга олинган, ҳудудга нисбатан мулк ҳуқуқи бўлиши ҳамда ҳуқуқий ҳужжат асосида ер майдони тегишлиги юзасидан руҳсатнома берилган. «ПАРКEНТСТРОЙВИЛЛE»МЧЖга тегишли Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий 2 кўчаси, 45-47 уй, манзилида жойлашган мавжуд
турар-жой биносини юридик хужатга эга
қисмида ўз ер участкасида ер ости автотураргоҳи, пастки қаватларида савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш объекти бўлган кўп
каватли турар уй жой биносини жойлаштириш
мумкинлиги тўғрисидаги ижобий хулоса мавжуд шунингдек, Тошкент шаҳар Давлат санитария ва эпидемиология осоишталик маркази, Тошкент шаҳар экология ва атроф-мухитни муҳофаза
қилиш бошқармалари томонидан ижобий
хулосалар мавжуд ҳамда махсус комиссия томонидан маъқулланган.