расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Авиасозлар 4 мавзеси 11 уйда яшовчи фуқаро Валентина Терентьеванинг 11 уйга тегишли ҳудудда суғориш ишлари олиб борилмаётганлиги тўғрисида мурожаати тарқалди.
Мазкур уйга 2022 йилнинг март ойига қадар “Лисунов Коммунал” УЖМШ хизмат кўрсатарди.
Мазкур ширкат ўз фаолиятини якунлагандан сўнг 11 уй “LMM Grin” бошқарув сервис компанияси балансига ўтиши белгиланган эди.
Аммо 11-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар йиғилиш ўтказиб, 01.06.2022 йилдан бошлаб ўзини-ўзи бошқариш тизимига ўтишди. Бу дегани 11-уй ўзига-ўзи хизмат кўрсатади. 11-уй Кенгаши раиси этиб Валентина Терентьева сайланди.
Айни вақтда Авиасозлар 4 мавзеси 11 уйда яшовчилар “LMM Grin” бошқарув сервис компанияси ёки бошқа турдаги хизмат кўрсатиш ташкилотларга мажбурий тўловлар амалга оширишмаяпти.
Мазкур мурожаат масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиб яқин вақт ичида ўз ечимини топади.