Яшнобод туманидаги 2-сектор хотин-қизлар фаоллари туман мутасадди раҳбарларининг эътирофларига сазовор бўлишди. Туман прокурори З.Р. Зиядуллаев ташаббуси билан йил давомида юқори натижаларга эришган маҳалла хотин-қизлар фаолларини тақдирлаш тадбири ташкил этилди.
Тадбирда бугун хотин-қизлар фаолларининг маҳалла бешлигида ўз ўрни борлиги таъкидланиб, муносибларга ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди. Гўзал куй-қўшиқлар ва байрамона дастурхон маънавий-маърифий тадбирга янада мазмун бағишлади.