САЙЁР ҚАБУЛ: ЁШЛАР БАНДЛИГИ, МУАММО ВА ЕЧИМ.

 

Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманкулов иштирокида «Ал-Бухорий» махалла фуқаролари, жумладан ёшлари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур қабулда 40 дан ортиқ фуқаролар ва ёшлар иштирок этиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ёшлар бандлиги, уй-жой олиш, коммунал тўловдаги мавжуд муаммолар қолаверса, даволаниш ва субсидия олиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Фуқаролар томонидан жами 100 га яқин муаммо кўтарилиб 30 фоизи жойида хал этилган бўлса, муддат ва ўрганиш талаб этиладиган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳа вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Учрашув-суҳбат жараёнида ёшлар билан ҳам бевосита мулоқот ташкил қилинди ва уларни муаммолари ўрганилиб, қизиқтирган саволларига хоким ва тегишли мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Ёшлар томонидан муаммо ва таклифлар билдирилди. Билдирилган муаммо ва таклифларнинг карийб 70 фоизини иш билан таъминлаш масаласи ташкил этган бўлса, қолган 30 фоизи тадбиркорлик ва бошқа масалаларни ўзида қамраб олди.