Спорт — соғлом ҳаёт гарови

Спорт — соғлом ҳаёт гарови ☝️

Яшнобод туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, кенг жамоатчилик ўртасида, оилаларда соғлом турмуш тарзи пойдеворини шакллантириш мақсадида маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари ташаббуси билан спорт тадбири ташкил қилинди.

Спорт машғулотларидан сўнг тадбир қатнашчиларига “Спорт билан шуғулланиш, кун тартибига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан халос бўлиш, ижобий кайфият, тоза ҳаво – соғлом турмуш тамойилларидир” мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.