“Ташаббусли бюджет” 2023 йил 1 мавсуми доирасида Яшнобод тумани бўйича 13 та лойиҳа ғолиб бўлди

Ташаббусли бюджет жараёни жорий йил 1 мавсумида openbudget.uz портали орқали овоз бериш босқичи доирасида 152 та таклифга фуқаролар томонидан  жами 42 656 та овоз берилди.

Овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 сентябр “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги КҚ-406-IV-сон қарор талабларига мувофиқ жамғармада шаклланган маблағлар доирасида энг кўп овозга эга бўлган 13 та таклиф “ғолиб” деб топилди. Ғолиб деб топилган таклифлар бўйича тўплаган овозлар сони 28 526 тани, қиймати 13 400 000 минг сўмни ташкил этди.

Яшнобод туман Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳалар
РЎЙХАТИ
сўмда
ID рақами Соҳаси Таклифлар мазмуни Миқдори Маҳалла номи Овозлар сони
Жами маблағлар        13 400 000 000  Ҳ          28 526
1 00111070001 Соғлиқни сақлаш 31-СОН ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ ФАСАДИ, ТАШКИ ДЕВОРЛАРИ ВА ХОНАЛАРИНИ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ     1 200 000 000,00 Тузел 3764
2 0012851001 Соғлиқни сақлаш Qon preparatlari IICHK Monday texnika bazasini yaxshilash     1 200 000 000,00 Машинасозлар 3539
3 00134823001 Халқ таълими Тошкент шахар, Яшнобод тумани 255-умумтаълим мактаби ховлисининг 1240 кв.м жойини укувчилар харакати учун кулайлик яратиш максадида брусчатка копланмаси билан коплаш, укувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш максадида кириш-чикиш пунктини куриш. Мактаб ички кисмида аномал совук туфайли кучиб кетган кафеллларни жорий тамирлаш.        350 000 000,00 Тонг 3425
4 0019617001 Соғлиқни сақлаш Санитария-Эпидемиология осойишталик хизмати Яшнобод туман бўлими: моддий техника базасини ривожлантириш, тиббий асбоб ускуналарини таъминлаш, мебель жихозларини янгилаш, лаборатория асбоб ускуналарини янгилаш.     1 200 000 000,00 Чўлпонномли 2803
5 0012226001 Соғлиқни сақлаш Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Уйсозлар маҳалла фуқаролари йиғини худида жойлашган 29-сонли Оилавий поликлиника филиалини мебель жихозлари, тиббий асбоб-ускуна ва моддий техника базаси билан таъминлаш.        850 000 000,00 КаттаҚўйлиқ 2388
6 00111737001 Халқ таълими Яшнобод тумани 198-сонли мактаб ўқувчиларни хафсизлигини таъминлаш мақсадида бино йўлаклари хамда мактаб худудига 40 дона овозли камералар ўрнатиш.
Сифатли дарс жараёнини ташкил этиш мақсадида фан хоналарини 20дона электрон доскалар билан таъминлаш
Ўқувчи  қизларни келажакда тикувчи,парда тикувчиси касбларини мукаммал эгалашлари  мақсадида 4 дона  JACK русумли тикув машинаси ва 2 дона  оверлоглари билан таъминлаш
       900 000 000,00 КаттаЯнгиобод 1990
7 0012268001 Халқ таълими Донишманд МФЙда жойлашган 227-ИДУМ бино хоналарини реконтрукция клиш, мактабда спорт майлонларини тамирлаш, мактаб худудларини девор билан ўраш, мактабга бориш учун Хуснобод кўчасида болалар учун йолакча (тратвор) куриш, ўкувчиларни йол харакат хафсизликини таминлаш йол тусикларини урнатиш ва афтоьобиллар учун тураргох куриш лозим.     1 200 000 000,00 Донишманд 1943
8 00127934001 Халқ таълими «Парвоз» МФЙ ҳудудида жойлашган Яшнобод тумани ХТБ тасарруфидаги 61-сонли умумтаълим мактабига алоҳида Локал иситиш қозонхонаси ўрнатиш        700 000 000,00 Парвоз 1647
9 00111613001 Соғлиқни сақлаш 4- сон болалар стоматология поликлиникаси 4 та блокдан иборат бўлиб  бинолар 1954 йилда қурилган. Блок «А» асосий бино 2022 йил жорий таъмирланди , лекин ёнидаги Блок «Б» ; Блок «В» ; Блок «Г» қўшимча бинолар реконструкция қилиниши керак. Поликлиника ташқи деворлари капитал таъмирлашга мухтож. Поликлиника ховлиси ободонлаштирилиши керак. Шу ишларни бажариш учун маблағ ажратиш таклифини бераман.     1 200 000 000,00 Жарқўрғон 1493
10 0012048001 Халқ таълими Toshkent shaxar Yashnabod tumani 170-sonli maktabning atrofini panjara bilan o’rash,isitish tizimini mukammal ta’mirlash,bolalar sport maydonchasini sunniy qoplama bilan qoplash     1 200 000 000,00 Жарқўрғон 1433
11 00151545001 Соғлиқни сақлаш  2 сон Шаҳар клиник шифохонасига қуйидагиларни харид қилиш.
1) Эхо ЭГ
2) Рентген
3) Холтер аппарати
    1 200 000 000,00 Ширинобод 1402
12 0019603001 Соғлиқни сақлаш Тошкент  шаҳар болалар тиббий маслахат диагностика маркази. Моддий техника базасини ривожлантириш.     1 000 000 000,00 Чўлпонномли 1374
13 00112591001 Халқ таълими Яшнобод тумани 69-сонли мактаб  замонавий суний футбол майдони (40х20) ўлчамдаги,  кийиниш, ечиниш ва хожатхона хоналари ўриндиқларга эга ёруғлик йўлаклари футбол майдонни атрофи югуриш йўлакчалари мавжуд қуриш таклифини билдираман.     1 200 000 000,00 Бойқўрғон 1325