Яшнобод тумани ўқув ишлаб чиқариш амалиётларига ўқувчиларни корхона ва ташкилотларга бириктирилганлиги ва бугунги кунда амалиёт жараёнлари қай аҳволда?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассаларининг 10-11 синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 868-сонли Қарорида белгиланган “Умумий ўрта таълим муассасалариниг 10-11 синф ўқувчилари учун касбий таълим беришни ташкил этиш тўғрисидаги низом”нинг 3-боб 17-банди бўйича 36 соатлик ўқув ишлаб чиқариш амалиётини ўқувчилар қай тартибда ва қаерда ўташлиги бўйича бир қанча таклифлар ўрганилди. Бугунги кунда туманда ўқув ишлаб чиқариш амалиётларига 4 та касб-ҳунар коллежида 8 та йўналиш бўйича 29 та умумтаълим мактабидан 1393 нафар ўқувчи жалб этилган.
Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежи ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда 3 томонлама шартномалар имзоланди. Ҳозирги кунда тумандаги “Роҳат авто сервис” МЧЖ, «БАБОР» гўзаллик салони, “Канструшон кансалтинг” МЧЖ, “СЕМИКС ПРОГРИС” тикувчилик фабрикасида, УЛТРА ТИКСТИЛ корхонасида, Яшнобод тумани молия бўлимида, “Маҳалла” жамоат фондида, АТИБ “Туронбанкда”, OOO Yakubayev servis, «INLIMITED» кондитер фабрикаси, OOO «REAL EKSPRES AKTIVE», Bekki plus textile, , Urban Irch Dark Holding каби корхоналарда умумтаълим мактаб ўқувчилари амалиёт ўташмоқда.
Манба: www.yashnobodnews.uz