Шу кунларда туман Ички ишлар бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича Яшнобод туман идоралараро комиссияси ҳамкорлигида тумандаги мавжуд умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежларда давомат тадбирлари ўтказилмоқда.
Бугунгача тумандаги 152-сонли ўрта таълим мактаби ва Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежларида давомат тадбирлари уюштирилди. Афсуски, вояга етмаганлар ишлари бўйича Яшнобод туман идоралараро комиссияси масъул котиби Акмал Қўлдошевнинг билдиришича, таълим муассасаларида ўқувчилар давомати мақтагулик даражада эмас. Буни қуйидаги тасвирлар орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.
Манба: www.yashnobodnews.uz