ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ҲАМКОРЛИКЛАР

ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда тажриба-синов тариқасида ўқувчилар ютуқларининг умуммиллий тадқиқоти Яшнобод тумани халқ таълим бўлими тасарруфидаги мактабларда ўтказилди.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар билимини халқаро талабларга етказиш, унга мослигини ўрганиб бориш, бунда халқаро амалиётда фойдаланиб келинаётган PISA (Programme for International Student Assessment), TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) каби дастурларга босқичма-босқич  интеграциялашиш ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўқувчиларнинг муваффақиятли ўзлаштиришига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш” бўйича умумий ўрта таълим мактаблари 4-синф ўқувчиларида тажриба сифатида ўтказишни Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 7 майдаги 118-сонли буйруғига асосан ташкил қилинди. Бунда 2018 йилнинг май ойи давомида ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари 4-синф ўқувчиларининг математика, ўқиш ва табиатшунослик ўқув фанларидан ютуқлари умуммиллий тадқиқоти республика бўйича танлаб олинган 255 та мактабда тажриба-синов тариқасида ташкил этилди.

Шу жумладан, Яшнобод тумани халқ таълими тасарруфидаги 7 та мактаб (61, 69, 149, 153, 206, 215, 231-сонли)лар ва (10 та синф)ҳам танлаб олинди. Бу жараённи ташкил қилиш ва ўтазишга мутахассис тажрибали ходимлар жалб қилинди. Яшнобод туманидан ишчи гуруҳ раиси аниқ фанлар методисти Маргарита Худайберганова ва таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор методист Низом Каримовлар  10 май куни 69-умумтаълим мактабининг 4 “А”-синфидан жараён бошлади. Ўқувчилар қизиқиш билан янгича топшириқларни ечишди. Ўқувчиларда жуда қизиқарли таассуротлар қолди.

11 май куни 149-мактабнинг 4 “Б” ва 4 “Г” – синфларида олиб борилди.

12 май куни 1-сменада 153-мактабнинг 4 “Б” – синфида, 1 ва 2-сменада 231-мактабнинг 4 “А” ва 4 “Б” – синфларида тажриба синов сифатида тестлар олинди.

14 май куни 1-сменада 61-мактабнинг 4 “Б” – синфида, 2-сменада 206-мактабнинг 4 “В” ва 4 “Г” синфларида олиб борилди.

15 май куни 1-сменада 215-мактабнинг 4 “Б” – синф ўқувчилвридан тест жараёни олинди.

Тест жараёнини ўтказиш ҳақидаги йўриқномани масъул ходим томонидан ўқувчиларга ва ўқитувчиларга тушунтириб ўтилди. Яъни тест синовлари соат 9.00да бошланади. Тест бажариш вақти ҳар бир фан учун 45 дақиқа деб, саволномага жавоб бериш учун 30-35дақиқа вақт ажратилади. Тест топшириғини бажариш юзасидан  ҳар бир ўқувчига алоҳида дафтарлар тарқатилди. Ҳар бир дафтарда қўллаш бўйича йўриқнома алоҳида берилган.

Манба: www.yashnobodnews.uz