Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида
қурилишнинг улуши қандай?
2022 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрининг бўйича қурилишда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 9 812,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 % га ўсди. Кузатилаётган даврда ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида мазкур тармоқнинг улуши 10,0 % га етди.