Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани прокурори Олимжон Азимов “Бойқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар сайёр қабулини ўтказди.
Унда аҳоли томонидан қилинган мурожаатларнинг асосий қисми турар-жойларнинг кузги-қишки мавсумга ҳозирлигининг аҳволига доир бўлди. Тадбирда асосан “Бойқўрғон” ҳамда “Машинасозлар” маҳаллалари аҳолиси қатнашди.
Сайёр қабулида туман прокурори билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Яшнобод тумани Халқ қабулхонаси мудири Боқи Алихонов ҳам мурожаатларни тинглади.
Тадбирда тумандаги иккинчи сектор вакиллари, тармоқлар бўйича мутасаддилар иштирок этишди. Унда йигирмага яқин мурожаатлар тингланиб, уларни ечимини топиш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли корхона ва идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz