Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда партия гуруҳининг 2018 йил январь-июнь ойлари давомида амалга оширган фаолияти муҳокама этилди. Жумладан, жорий йилнинг олти ойи давомида халқ депутатлари туман Кенгашида ўтказилган сессияларда партия гуруҳи иштироки, ташаббуслари, унда кўрилган масалалар ҳамда тумандаги мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланганлиги, доимий комиссия йиғилишларида депутатларимиз билдирган таклиф-мулоҳазалари, шунингдек, сессияларда қабул қилинган Қарорларнинг ҳудудлардаги ижроси тўғрисидаги масалалар ўртага ташланди.
Шу билан бирга, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига партиядан сайланган ҳар бир депутат ўзининг тегишли округларида самарали фаолият юритиб, фуқароларни муаммоларини қонуний ечимини топиш, уларни қисман бўлса-да ҳал этиш, сайловчилар билан ишлаш, қабул кунлари, уйма-уй лойиҳаси, сайёр қабуллар доирасидаги ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, бугунги кунда “Давлат тили мақоми тўғрисида”ги ҳамда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунларнинг тумандаги ижроси ҳолати тўғрисидаги масалалар гуруҳ томонидан ўрганилаётганлиги, ушбу масалалар жорий йилнинг иккинчи ярим йилликда сессия кун тартибига олиб кирилиш чоралари кўрилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz