«Чинор» маҳалласида тиббий кўрик

Мамлакатимизда аҳолининг соғлом бўлишига, нафақат йирик шаҳарлардаги балки чекка ҳудудлардаги аҳолининг сифатли тиббий хизмат олишини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Яшнобод тумани 31-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан “Чинор” маҳалласи аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Юқори тоифали шифокорлар ҳар бир беморнинг касаллик варақасини ўрганиб, олиб борилган текширувлар асосида даволаниш муолажаларини тайинлашди.

Тиббий кўрикка келган бир гуруҳ фуқароларга стационарда даволаниш учун имтиёзли ордерлар берилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда ётоқли беморларнинг яшаш манзилларига бориб, тиббий хизматлар кўрсатилди.