Барча жойда бўлгани каби пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” деҳқон бозори ҳам харидорлар билан гавжум.
Туман ҳокимлиги ва бозор маъмурияти Янги йил арафасида халқимиз байрам дастурхонини янада тўкин қилиш йўлида кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, бугун “Авиасозлар” деҳқон бозорига ташриф буюрган киши фикримиз исботини кўриши мумкин.
Бозорда Навоий ҳамда Тошкент вилоятлари деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, арзонлаштирилган гўшт савдоси авжида. Кўркам ва чиройли безатилган арчани кўриб кўзингиз янада қувнайди. Бу халқимиз қалбига байрам шукуҳини армуғон этиши шубҳасиз.
Бозор пештахталаридаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган турли қандолат маҳсулотлари, ранг-баранг ичимликлар ва бошқа турфа совғалар яқинлашиб келаётган байрамимизни янада файзли ўтиши учун муҳайё қилинган.
Манба: www.yashnobodnews.uz