Яшнобод туманида оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, ишсиз хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш самарали йўлга қўйилган.

Бу борада тумандаги 66 та маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларининг ҳам ҳиссалари бор албатта.

Жорий йилнинг 3 август куни Яшнобод туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тўртта сектордан ғолиб деб топилган тўрт нафар хотин-қизлар фаоллари фаолиятларига оид турли шартларда ўзаро беллашишди.

Тадбир сўнгида ғолиблар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.