Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Захидов Иброҳим Анваровичнинг

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ–111-сон қарорига асосан маҳаллалардаги криминоген вазият юзасидан аҳолига мурожаати

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ–111-сон қарори ҳамда Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 17 апрелдаги 27ққ/24-сонли қўшма қарори талабларига мувофиқ, туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бермоқчиман.

Бугунги кунда туманимизда Ички ишлар органлари томонидан тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ҳамда содир этилган жиноятларни тез фош этиш мақсадида туман ҳокимлиги ва жамоатчилик билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, “Долзарб ойлиги” ва “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 ойида қуйидаги натижаларга эришилди:

137 та жиноят фош этилди, 22 959 нафар ҳуқуқбузар аниқланди;

156 нафар шахс реабилитация марказига, 89 нафар вояга етмаган ижтимоий ёрдам марказига жойлаштирилди;

208 нафар хотин-қизларга “Ҳимоя ордер”лари берилди;

93 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар аниқланди;

3 114 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ чораси қўлланилди;

4 200 та маҳалла еттилиги билан жиноятга мойил шахслар бўйича хулосалар ишлаб чиқилди.

Натижада олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 0,2 фоизга, қотилликлар 55,6 фоизга, талончилик 26,7 фоизга, босқинчилик 66,7 фоизга, ўғирлик 13 фоизга камайди.

Ҳурматли фуқаролар!

Шу билан бирга, айрим фуқароларнинг ҳушёрликни йўқотиши ва профилактик чораларнинг етарли даражада таъминланмагани сабабли, жиноятчиликнинг айрим турлари ҳали ҳам кузатилмоқда. Шу боис, Президентнинг 2025 йил 3 январдаги ПҚ–1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жумладан:

3 038 та объект хатловдан ўтказилди;

1 057 та видеокузатув камераси, 995 та домофон ва 426 та “ташвиш тугмаси” ўрнатилди;

1 125 та хонадон ва 284 та объект Миллий гвардия қўриқловига олинди;

78 та “Хавфсиз кўча” ва 195 та “Хавфсиз йўлак” ташкил этилди, 173 та ёритиш воситалари ўрнатилди.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Туманимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, ёш авлоднинг соғлом ва етук бўлиб улғайишида ҳар бирингизнинг фаол иштироки муҳим.
Маҳалламизни жиноятдан холи, осойишта ҳудудга айлантиришда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилайлик.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари
подполковник Захидов Иброҳим Анварович