Яшнобод тумани “Ишга мархамат” мономарказида ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва касбга йўналтириш борасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Яшнобод тумани “Ишга мархамат” мономарказида ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва касбга йўналтириш борасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ- 642-сон 20.10.2020)нинг ижроси юзасидан Яшнобод туманида банд бўлмаган аҳолини ўрганиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турган ишсизлар, эҳтиёжманд хотин-қизларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Яшнобод туманида мавжуд бўш иш ўринларини ҳодимлар билан тўлдириш, эгаллаган касблари бўйича бўш иш ўринлари ва янги яратилган иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашиш, қайта касбга ўқитиш, коллеж, техникум ҳамда олий таълим муассасалари битирувчи талабаларини ишга жойлаштириш борасидаги Тошкент шаҳар ҳокимининиг “Камбағалликни қисқартириш борасидаги 20 минг тадбиркор-500 минг малакали матахассис” дастурини самарали ташкил этиш тўғрисидаги 2023 йил 31 майдаги 106-14-0-Ф/23-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 21 июл куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида ишсиз хотин-қизларни иш билан та’минлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ташкил этилган бўш иш ўринлари муҳнат ярмаркасида Тошкент шахрининг Яшнобод, Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Сергили туманларида жойлашган 30 ортиқ ишлаб чиқариш, саноат, тикувчилик, таълим ва мактабгача таълим корхоналаридаги мавжуд бўлган 450 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида Яшнобод туман ҳудуддаги ишсиз хотин-қизларни иш билан таьминлаш, шу асосида уларга доимий даромад келтирадиган меҳнат фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Мазкур ярамарка давомида 150 нафарга яқин ишсиз фуқаролар иштирок этди. Меҳнат ярмиркаси давомида фуқаролар ўзларига мақбул келган ишга жойлашиш юзасидан мурожаатлари эшитилди ва тушинчалар бериб борилди.