Яшнобод туман ҳокимлиги биносида туман ҳокимлиги Аппарат ходимлари, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими раҳбарлари, туман Тиббиёт муассасалари раҳбарлари, Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши депутатлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” доирасида ҳокимликларда, идора ва ташкилотларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш” профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида туман Адлия бўлими раҳбари Д. Равшанбеков, туман 2-округ депутати Д. Мирзараимов, туман бош имом хатиби Ф. Аллаяров ва туман Ташкилий-кадрлар бўлими раҳбари Ф. Усмановлар томонидан “Коррупция ва порахўрликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари”, “Коррупцион ҳаракатлар учун жавобгарлик” ҳамда “Коррупция ва унинг салбий оқибатлари” каби йўналишларда тегишли ахборот ва кўрсатмалар бериб ўтилди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар ва кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.