Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамда 31-сон оилавий поликлиниканинг малакали шифокорлари томонидан 1- сектордаги Товкентепа маҳалласида ижтимоий ёрдамга муҳтож хонадонларга ташриф утказилди ҳамда уларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида ечимлари топилди ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бир ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, ётоқ беморлар, ногиронлиги бор бўлган шахслар хонадонига ташриф утказилиб, патронаж ишлари олиб борилди. Тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга уйдаги стационар, кундузги стационарда даво муолажалари ўтказилиш бўйича кўрсатмалар берилди.