ЯШНОБОД ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Яшнобод туман ҳокимлиги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида энг яхши таклиф танловини эълон қилади.

Танлов предмети – “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида тадбиркорларни 1 та “Yosh tadbirkorlar”  коворкинг марказини ва 4 та “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини давлат – хусусий шерикчилик шартлари асосида қуриш.

 ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШНИ ИСТАЁТГАН ХУСУСИЙ ИНВЕСТОРЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:

“Yosh tadbirkorlar”  коворкинг маркази ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш қийматининг камида 70%  молиялаштириш        , уларнинг келишилган муддатларда ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ қуриш ва фойдаланишга топшириш;

Давлат дастури иштирокчиси бўлган ёш тадбиркорларга “Yosh tadbirkorlar”  коворкинг маркази ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларида жой бериш, уларга мақбул нархларда хизмат кўрсатиш, шунингдек, уларда иш ўринлари умумий сонининг камида 70 фоизи миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш.

Танлов ғолиби қуриш истагини билдирган хусусий инвесторлар билан тўғридан-тўғри суҳбат ўтказиш орқали аниқланади.

“Yosh tadbirkorlar”  коворкинг маркази ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши мўлжалланган ер участкалари рўйҳати тузилган бўлиб, танлов ғолиби бўлган хусусий инвесторларга Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Қўшимча маълумотларни  (8 71) 2839854 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Манба: www.yashnobodnews.uz