Ўлкамизга хуш келдинг Наврўз!

Наврўз умумхалқ байрами, эзгулик ва табиатнинг янгиланиш рамзи, унда халқимизга хос бирдамлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ғоялари мужассамдир.

Наврўз муносабати билан Яшнобод туманида жойлашган 77-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларига байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбири “Янгиобод” тўйхонасида бўлиб ўтди. Тадбирда мазкур мактаб-интернатнинг ўқувчи ва ўқитувчилари, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Яшнобод тумани ИИО ФМБнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Мактаб ўқувчилари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури, ўйин ва мусобақалар барчага байрамона кайфият бағишлади. Тадбир якунида эсдалик совғалари топширилди.