Яшнобод туманида болалар ва ўсмирлар ўртасида спорт оммавийлигини янада ошириш йўлида талайгина ишлар амалга оширилмоқда.
Хабарингиз бор, май ойи бошида уюшмаган ёшлар, хусусан спорт тўгарагига жалб қилинмаган болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Яшнобод туман ҳокими кубоги мусобақалари уюштирилганди.
Куни кеча тумандаги 226-умумтаълим мактаби спорт залида қизлар ўртасида волейбол бўйича Яшнобод туман ҳокими кубоги турнири бўлиб ўтди. Унда тумандаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг 16 жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Якунда мезбонлар — 226-сонли умумтаълим мактаби терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни 216-умумтаълим мактаби қизлари эгаллаган бўлса, мусобақанинг бронза медали 152-умумтаълим мактаби терма жамоасига насиб этди.
Мусобақа ниҳоясида ғолиб ва совриндорларга диплом, медаллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ташкилотчилар томонидан таъсис этилган махсус соврин кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳатга йўлланма эса 226-умумтаълим мактаби қизларига тақдим этилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz