Яшнобод тумани «Тўйтепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-76 мм ўлчамли ўрта босимли ер ости газ қувурида авариявий ҳолат юзага келган.
Носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Яшнобод туманининг қуйидаги ҳудудларида табиий газ таъминоти бугун соат 17:00 дан 20:00 га қадар вақтинчалик тўхтатилади:
— Содиқ Азимов 1, 2, 3, 4, 5 ўтиш йўллари;
— Содиқ Азимов 1 ва 2 берк кўчалари;
— Яҳё Ғуломов кўчаси;
— Махтумқули кўчаси;
— Истиқлол кўчаси.
Юқорида келтирилган манзилларда истиқомат қилувчи фуқароларимиздан, вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.