«2024-йилда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Яшнобод туманида ҳисобот йиғилиши ўтказилди»

Яшнобод туман ҳокимлигида «2024 йилда оила институтини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини амалга ошириш ҳамда она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш» мавзусида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосари, Оила ва аёллар бўлими бошлиғи М.Турсунова 2024 йилда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш бўйича ҳам маълумот берилди.
 

Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, «Оқила аёллар ҳаракати» аъзолари, ИИО ва ФМ бўлими ва ФҲДЁ ходимлари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган аёллар фаоллари иштирок этишди.