Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасидаги пиёдалар йўлаги яқинига ўрнатилган тўсиқлар шамол таъсирида қулаб тушгани ҳақидаги хабар юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, кучли шамол оқибатида тўсиқлар  жойидан силжиган. Муаммо шу куннинг ўзидаёқ бартараф этилди ва тўсиқлар қайта мустаҳкам ҳолатда ўрнатилди.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi.