ҲОКИМНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИДА

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, муаммоларга тезкор ва самарали ечим топишнинг замонавий механизми йўлга қўйилгани одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 244-умумтаълим мактаби мажлислар залида туман ҳокими Дилмурод Турдиевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туманнинг “Наврўзобод” ва “Бирлашган” маҳаллалари фуқаролари иштирок этишди.
Сайёр қабулда таъмирталаб уй-жойлар, ички йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминотида мавжуд узилишлар каби муаммолар юзасидан 12 мурожаат бўлди. Ушбу масалаларнинг 8 таси жойида ҳал қилинди. 4 масала туман ташкилотларига мурожаат қилиш орқали ҳал қилинишига келишилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz