Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли “Маънавият ва маърифат” марказида 1-июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди.
Яшнобод туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими ва маданият бўлимлари, “Баркамол авлод” болалар ижод марказлари ҳамкорлигида ўтказилган “Бахтли болалик” лойиҳасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва тарбиясида муаммолари бўлган 800 нафар ўғил-қиз иштирок этди.
Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айни пайтда туманда 238 мингдан зиёд турли миллат ва элат халқлари аҳил ва иноқ истиқомат қилмоқда. Шундан 56327 нафарини 18 ёшдан кичик бўлган ўғил-қизлар ташкил этади. Улардан 326 нафари эса жисмоний имконияти чекланган ва ногирон болалардир.
Фестивалда туманда фаолият кўрсатаётган бешта мусиқа мактабларининг ўқувчилари, умумтаълим мактабларининг мусиқа йўналишидаги ҳамда “Баркамол авлод” болалар ижод марказининг тўгарак аъзоларининг саҳналаштирилган чиқишлари, ижро этган куй-қўшиқлари йиғилганларга манзур бўлди. Байрамдан айниқса, болажонлар олам олам завқ олдилар.
Манба: www.yashnobodnews.uz