Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 21 декабрь куни пойтахтимиз туманларига ташрифлари чоғида Инвестиция марказини ташкил қилиш вазифасини қўйган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Тижорат банкларининг 2019 йилда инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган “йшл харитаси” тасдиқланди.
22 февралда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда мазкур банкнинг Яшнобод тумани филиали қошида Тошкент шаҳар инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Марказнинг асосий вазифаси — маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг инвестиция фаолияти ҳамда уларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашишдан иборат. Марказда хизматлар “Ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилиб, бизнес режалар, техник иқтисодий асосланишларни ишлаб чиқишда, молиялаштириш механизмларини, манбаларини аниқлашда ёрдам кўрсатади.
Манба: www.yashnobodnews.uz