Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан #YASHILTASHABBUS хештеги остида пойтахтимизда оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирлари бошланди. Жумладан, Яшнобод тумани ҳокимлиги раҳбарлигида дастлаб Махтумқули кўчасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Хайрли тадбирда туман ҳокимлиги, маҳаллалар, корхона, ташкилотлар ҳамда ёшлар етакчилари ўз фаолликларини намойиш этишганлиги эътиборлидир.
Шу йилнинг 9 мартидан бошлаб 25 мартга қадар давом этиши режалаштирилган ўзига хос фестивалнинг дастлабки кунида Яшнобод туманида 500 тупдан зиёд турли манзарали дарахтлар ва анвойи гуллар кўчатлари ўтқазилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz