Бугун пойтахтимиз туманларида ана шу шиор остида ўзига хос хайрли тадбирлар уюштирилди. Жумладан, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирда яшнободликлар ҳам фаол иштирок этишганлиги қувонарлидир.
Тумандаги “Дўстлик” истироҳат боғида ўзига хос юриш марафонида уч юз нафарга яқин турли ёшдаги аҳоли вакиллари қатнашди. Эрта тонгдан ташкил этилган тадбирнинг энг эътиборли қисми иштирокчиларнинг асосий қисмини ташкил этган хотин-қизлар оммавий бадантарбия машғулотларини бажаришди. Бу эса қатнашчиларга тетиклик ва хушкайфият бахш этганлиги билан аҳамиятлидир.
Манба: www.yashnobodnews.uz