ЯШНОБОДДА НАВРЎЗИ ОЛАМ ШУКУҲИ

Шу кунларда юртимизнинг турли гўшаларида умумхалқ байрами — Наврўзи олам шодиёналари кенг нишонланмоқда. Жумладан, Яшнобод туманида ҳам байрам шукуҳи кезиб юрибди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Авиасозлар” деҳқон бозори байрамона безатилиб, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари учун барча қулайликлар яратилди. Байрамолди савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Бозор маъмурияти саъйи-ҳаракатлари билан дошқозонлар осилиб, Наврўзи оламнинг шоҳ неъмати — сумалак пиширилмоқда. Карнай-сурнайлар, дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилиб, халқимиз қалбига ўзгача завқ ва сурур бахш этиляпти.

Манба: www.yashnobodnews.uz