Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 231-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари иштирокида ана шундай мавзуда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда 2-синф ўқувчилари томонидан болажонларнинг севимли “Минг бир кеча”, “Зумрад ва Қиммат”, “Бўғирсоқ” сингари эртаклари асосида саҳналаштирилган томошалар намойиш этилди.
Тадбир давомида 4-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш қаламкашлар” танлови ғолиб ва совриндорлари мактаб маъмурияти томонидан таъсис қилинган фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди. Уни юқори савияда уюштиришда ўқитувчилар Ирода Ҳайитова, Элмира Кабирова, Насиба Мирҳайитовалар алоҳида жонбозлик кўрсатишди.
Манба: www.yashnobodnews.uz