2-сонли ИИБга янги бино фойдаланишга топширилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Фидойилар” маҳалласида 2-сонли ички ишлар бўлимига янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев, Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамда бошқалар сўзга чиқдилар.

Олти ой муддатда қуриб битказилган замонавий ва кўркам бинода ички ишлар ходимлари фаолиятини тўғри ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хоналар кенг ва ёруғ, компьютер ҳамда бошқа зарур техникалар билан жиҳозланган. Шунингдек, бу ерда кутубхона ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ички ишлар бўлими Яшнобод туманидаги “Фидойилар”, “Бойқўрғон”, “Тўйтепа”, “Машинасозлар”, “Семурғ” сингари саккиз маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш учун хизмат қилади.

Яшнобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz