Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 19 март учинчи чоракнинг сўнгги куни бўлади, тўртинчи чорак эса 28 мартдан бошланади. Ўқувчилар баҳорги таътил вақтида жами 8 кун дам олади.

Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

19 март куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. 20 март якшанба — дам олиш куни эканлиги ҳисобига баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 кун давом этади. IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун, Наврўз байрами арафасида Ўзбекистонда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар 5 кун, 6 кун ишлайдиганлар эса 4 кун дам олади.