«Тонг» маҳалласида ишлар қизғин

Айни вақтда Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан аҳолига коммунал соҳада хизмат кўрсатувчи корхоналар жалб қилинган ҳолда “Тонг” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Электр етказиб бериш линиялари таъмирланмоқда. Сув таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш режалаштирилган. Ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмалар аҳолини огоҳлантирган ҳолда олиб ташланмоқда.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги 31-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан “Тонг” маҳалласида яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ёши улуғ кексаларга яшаш манзилларида тиббий ёрдам кўрсатилиб, имтиёзли ордерлар берилмоқда.