Бугун Яшнобод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Бугун Яшнобод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларга оид масала кўриб чиқилди.

Сессияда сенатор Шомансур Сагдуллаев ва Олий Мажлис депутати Ольга Литвинова қатнашиб, туман депутатлари ҳамда тумандаги корҳона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларга оид масала бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Сессия давомида маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш, кўп қаватли уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш, шунингдек туман ҳокими ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов натижасида 3-тоифага киритилган (ногиронлиги бор) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш тўғрисида тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.