Яшнобод тумани «Баҳор» маҳалласида туман аҳолисини иш билан таъминлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, аҳолининг вақтини мазмунли ўтказиш чоралари кўрилди.
Унга асосан 3500 иш ўринга мўлжалланган
— меҳнат ярмаркаси,
—Арзонлаштирилган бозор ярмаркаси,
—Қўл меҳнати намуналари ярмаркаси ва
Ўзбекистон Республикаси Коммунал уй-жой вазирининг ўринбосари Озода Жўраеванинг ҳамда Яшнобод туман ҳокими Бахтиёр Рахманкуловнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида 300 дан ортиқ фуқаро иштирок этди.
Қабулда моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож 23 нафар фуқарога ёрдамлар ажратилиши,
кредит масаласида мурожаат этган 10 лаб фуқароларни муаммоларини ҳал этиш,
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бир қанча масалалар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари 5 та мухум ташаббус олимпиадаси доирасида фаол иштирок этиб келаётган спорт ва фаол ўқувчи-ёшлар Фахрий ёрлиқ ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир давомида ёшлар фестивали хам бўлиб ўтди.