Яшнобод туманидаги «Ватанпарвар» ташкилоти «Яшнобод Ўқув СТК» унитар корхонаси биносида ҳарбий хизматчи фахрийлар кенгашлари ва янги давр мфй нуронийлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувдан мақсад «Ватанпарвар» ташкилоти фаолияти, ундаги мавжуд спорт йўналишлари ва уларга қатнашиш мутлоқ бепул эканлиги ҳамда ташкилотимиздаги бўш иш ўринларига ишга таклиф қилиш ва спорт турлари бўйича мураббийлик қилишга таклиф қилинди.
Шу билан бирга фахрийларимиз ўқ отиш спорти бўйича ўз махоратларини кўрсатиб, йўл харакати қоидаларига янги қўшилган белгилар бўйича дарслик ўтказилди.
Нафақадаги ҳарбий хизматчи ва нуронийлар ташкилотимизга ривож қўшиш ишларида ўз хиссаларини кўшиш тадбирларида ҳамкорлик қилиш учун маълумотлар тўлиқ етказилди.