Яшнобод тумани Ҳокимлиги ва Тиббиёт бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республиккаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 84-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокор ўринбосари Г.Т Джамолова ва мутухассислари ҳамда Яшнобод ТТБ бошлиғи ўринбосари Г.Г Дурманова иштирокида тахлилий-тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Яшнобод туманида ОИВ инфекцияси билан зарарланиш ҳолати тахлил қилинди ва келажакда ОИВ инфекцияси билан зарарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ишларини жадаллаштириш тўғрисида йўл харитаси тасдиқланди.