Ҳадемай, футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига учрашувлари бошланади. Бу йилги мавсумда мазкур мусобақада “Яшнобод-Олимпик” футбол клуби туманимиз шарафини ҳимоя қилади.
Айни пайтда жамоа аъзолари чемпионатга тайёргарликни бошлаб юборишган. Ўз вақтида “Насаф”, “Машъал”, “Сўғдиёна” жамоаларида ўйнаган Азиз Файзиев раҳбарлигида футболчилар тумандаги 198-умумтаълим мактаби сунъий қопламали майдонида машғулотлар олиб боришяпти.
Машғулотлар ҳар куни соат 17.00 дан бошлаб ўтказиляпти.
Манба: www.yashnobodnews.uz