Яшнобод тумани 1-сектор биноси мажлислар залида тумандаги ободонлаштириш, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини ўрганиш мақсадида шакллантирилган идоралараро ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Эрта тонгдан Йиғилишда Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи подполковник О. Ахмедов, сектор раҳбарлари,ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари, коммунал соҳа раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган бошқарув сервис компания масъуллари иштирок этдилар.
Йиғилиш кун тартибида тўрт йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди. Жумладан,
– Ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, ободонлаштириш, коммунал хўжалик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиология соҳалари фаолияти.
– Уюшмаган ёшлар қатлами билан ишлаш фаолияти билан боғлиқ масалалар.
– Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, фуқароларда, айниқса ёшларда қонунга итоаткорлик ҳиссини шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни жадаллаштириш фаолияти.
– Аҳоли муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш, назорат қилиш ва тизимли ташкил этиш фаолияти.
Йиғилиш доирасида ҳар бир йўналишни тизимли ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.