«Ишга марҳамат» мономарказида Яшнобод туманида ободонлаштириш, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ўрганиш мақсадида шакллантирилган идоралараро ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими Б.Муминов, Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Р.Султонходжаев, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотларнинг масъуллари иштирок этдилар.
Йиғилиш кун тартибида тумандаги ижтимоий инфратузилма объектларининг холати билан ўрганиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жойларда аҳоли муаммолари аниқлаш ва мурожаатларини ўрганиш, назорат қилиш, ҳамда уларни тизимли ечимини топиш ва бартараф этиш сингари масалалар муҳокама қилиниб, кўриб чиқилди.
Йиғилиш доирасида ҳар бир йўналишни тизимли ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.