Расмий муносабат.

Халқ назорати портали орқали Яшнобод тумани Авиасозлар-3 даҳасида жойлашган № 12 -сонли кўп қаватли уйнинг атрофи асфальт қилинмаганлиги борасида мурожаат йўлланган.
Ушбу масала юзасидан шуни маълум қиламизки, кўп қаватли уйлар атрофини бетон-цемент қилиш юзасидан Дастур шакллантирилган бўлиб, шу Дастурга асосан туманда режа асосида ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу мурожаатда кўрсатилган манзил бўйича молиялаштириш ишлари амалга оширилганидан сўнг, таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.