Референдумга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди

 

Бугун Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” Мономарказида жорий йилнинг 30 апрель куни юртимизда бўлиб ўтадиган янги таҳрирдаги Конституция қонунининг лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ёрдамчилари ва хокимият ходимлари, 67 та МФЙ раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Йиғилиш доирасида референдумга ташкилий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш, референдум участкаларида фуқароларга қулай шароит яратиш , фуқароларнинг референдумда иштирок этиш тартиблари каби масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга референдумни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.